Ўзбекистондаги Blogix стартапига 120 минг доллар инвестиция киритилди AloqaVentures ICT Week Uzbekistan 2026 доирасида Ўзбекистондаги тўртта стартапга жами 570 минг доллар сармоя киритишини эълон қилди. Blogix — Ўзбекистонда Telegram, Instagram ва YouTube блогерлари орқали реклама жойлаштиришни битта платформага жамлаган стартап. Платформанинг инновационлиги шундаки, бизнеслар реклама учун блогер ё каналларни битталаб қидириб, ҳар бири билан алоҳида келишиб ўтирмайди. Blogix’нинг ўзида кимда реклама қанча туриши, аудиторияси ва ўртача кўришлари қанча эканини кўриб, вариантларни солиштириш ва мосини танлаш мумкин. @burgutuzb
- 12
- 6
- 2
- 2