🇪🇺 Европарламент Россиянинг украиналик болаларни олиб кетишини халқни йўқ қилишга қаратилган жиноят деб баҳолади Европарламент Россиянинг украиналик болаларга нисбатан ҳаракатларини бир халқни ёки унинг бир қисмини йўқ қилишга қаратилган жиноят сифатида баҳоловчи резолюция қабул қилди. Ҳужжатни 536 депутат қўллаб-қувватлади, 8 нафари қарши овоз берди, 37 нафари бетараф қолди. Депутатлар болаларни қайтариш масаласини ҳудудий ён беришлар ёки асирлар алмашинуви билан боғламаслик кераклигини таъкидлади. Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас болаларнинг босиб олинган ҳудудлардан Россияга олиб кетилиши Россия ҳукумати сиёсати эканини билдирди. У олиб кетилган болалар Украинага қарши урушга жалб қилинаётган бўлиши мумкинлигини ҳам айтди. Резолюцияда украиналик болаларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш, қурол ва дронлардан фойдаланишга ўргатиш ҳам қораланган. Шунингдек, Европарламент Россия ва Беларусдан олиб кетилган болалар ҳақида тўлиқ маълумот беришни ҳамда Қизил Хоч ва ЮНИСЕФ каби ташкилотларга улар билан учрашиш имконини яратишни талаб қилди. 🔥 @burchakostida
Европарламент принял резолюцию о депортации и положении украинских детей под оккупацией
Похожие посты
- ❤ 124
- 👍 93
- 👎 39
- 🔥 18
- 😢 8
- 👍 75
- 🤡 29
- 💊 6
- 👎 3
- 🖕 3
- 💯 3
- 👎 28
- 👍 23
- 😢 4
- 🤔 3
- 💯 2
- 👏 1