Қашқадарёлик тадбиркор президентга ўз фабрикасида ишлаб чиқарилган кийимни совға қилди Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан танишди. Йилига 20 минг тонна мато ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 840 та иш ўрни яратилган. Маҳсулотлар кўргазмаси давомида тадбиркор давлат раҳбарига шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилган кийимни тақдим этди. “Инсон меҳнат қилса, албатта, натижаси ҳам бошқача бўлади. Мана шу янги авлод тадбиркорларимиз билан ҳозир мутлақо бошқа даражага чиқяпмиз, улар нафақат қўшимча қиймат занжири яратяпти, балки “яшил” технологиялар билан экологияга ғамхўрлигини ҳам намоён этмоқда”, – деди президент. Kun.uz расмий канали
- 1.1К
- 224
- 207
- 113
- 15
- 10
- 5
- 3