🇺🇦🇷🇺 Украина қўшинлари Донецкда россиялик ҳарбийларга қарши илк бор камикадзе-роботларни қўллади Украина Қуролли кучларининг маълум қилишича, дронлар биринчи марта ер усти камикадзе-роботларини Россия қўшинлари назоратидаги ҳудуднинг 10 километрдан ортиқ ичкарисига етказиб берди. Ушбу амалиёт “Вивалди” деб номланди ва дунёда бундай тактика қўлланган илк ҳолат ҳисобланади. Камералар ўрнатилган роботлар белгиланган ҳудудга туширилгандан сўнг, Россия позициялари бўйлаб мустақил равишда ҳаракатланиб, нишонларни қидирди. Украина Қуролли кучлари 3-армия корпуси қўмондони Андрей Билецкийнинг маълум қилишича, амалиётнинг иккинчи босқичини ўзида 800 дан ортиқ россиялик ҳарбийлар йўқ қилинган. Унинг сўзларига кўра, ярадорлар ва асирларни қўшиб ҳисоблаганда Россиянинг умумий талафотлари 3000 кишидан ошган. Мазкур амалиётда “Грифон” деб номланган тизимлар иштирок этди. Украина томонининг таъкидлашича, роботлар украиналик ҳарбийлардан олдинда ҳаракатланган ва энг хавфли вазифаларни инсонлар ўрнига бажариб, ҳужумни бошлаб берган. Билецкийнинг айтишича, сўнгги ҳафталар якунига кўра, Украина кучлари 125 квадрат километрдан ортиқ ҳудудни озод қилишга муваффақ бўлган. Шунингдек, Донецк вилоятининг Лиман ҳудудида Среднее, Дерилово ва Шандриголово аҳоли пунктлари ҳам озод қилинган. 🔥 @burchakostida
Украина использовала kamikaze-роботы против российских войск в Донецке
Похожие посты
- 👎 45
- ❤ 38
- 👍 14
- 😁 4
- 👌 1
- 👏 1