🇰🇬 Жапаров Қирғизистонда ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида этник низо чиқаришга уринишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди Қирғизистон президенти Садир Жапаров кеча, 12 ноябрь куни мамлакат халққа мурожаат қилиб, мамлакат жанубида яшовчи ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида этник можаро келтириб чиқариш режалари мавжудлиги ҳақида маълумот олганини билдирди. Жапаровнинг сўзларига кўра, айрим сиёсий кучлар 2027 йил 27 январда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан мамлакатда оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариш ва шу орқали овоз бериш жараёнини издан чиқаришни режалаштирмоқда. Унинг таъкидлашича, ҳозирча бу режалар муҳокама даражасида. Лекин уларни амалга оширишга уринишлар бўлиши мумкин. "Ўзбекмисиз ёки қирғиз, ҳеч қандай провокацион гапларга учманг ва ўзингизни можарога тортишларига йўл қўйманг", — деди Жапаров ўзбек ва қирғиз аҳолига мурожаат қилиб. Президент 1990 ва 2010 йилларда Қирғизистон жанубида содир бўлган қонли воқеаларни ҳам эслади. 1990 йилда Ўш вилоятида ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги тўқнашувлар юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган. 2010 йилнинг июн ойида эса Ўш ва Жалолободда яна миллатлараро зўравонлик бошланиб, юзлаб инсонлар ҳалок бўлган, минглаб оилалар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган эди. Жапарoв шу фожиаларни бошидан кечирган ўзбек ва қирғиз оқсоқолларига мурожаат қилиб, бу воқеаларни кўрмаган 20–25 ёшлиларга миллатлараро низонинг дахшатли оқибатларини тушунтиришни сўради. "Бугун Қирғизистон давлати ҳар қандай оммавий тартибсизликни бир-икки кун ичида тўхтатиш имкониятига эга. Лекин можаро бошланса, барибир бегуноҳ одамлар жабр кўради. Шунинг учун асосий вазифа можарони бостириш эмас, унинг умуман бошланишига йўл қўймаслик", — дея таъкидлади у. 🔥 @burchakostida
Президент Кыргызстана предупредил о возможных межэтнических беспорядках на юге страны
Похожие посты
- 👎 449
- 🤬 243
- ❤ 53
- 🤣 23
- 🤬 680
- 👏 90
- ❤ 86
- 🤔 49
- 👎 23
- 👍 12
- 🕊 52
- 👍 28
- ❤ 16
- 😁 12
- 🤔 5
- ⚡ 1
- 🤔 17
- 🙏 8
- 🙏 9
- 😱 5
- ❤ 1