🇨🇳Хитойлик шифокор аёл 50 ёшда ўз касбини ташлаб, булочкахонага ишга кирибди ва ҳақиқий бахт нималигини ҳис қила бошлабди Тиббиёт соҳасида 20 йилдан зиёд вақт ишлаган Дун Мин доим ишдан бўшаш ҳақида ўйларди. Ниҳоят у бунга журъат қилди ва Ухан шаҳрида (коронавирус ватани) баоцзи - буғда пишириладиган булочкалар дўконини очди. Аёлнинг айтишича, у ҳозир ҳам ҳар куни чарчайди, бироқ ўзини чинакамига бахтли ҳис қилмоқда. Бир йил ўтар-ўтмас Дун дўконнинг яна бир филиалини очишга муваффақ бўлди. Бу воқеа дунёда кенг тарқалаётган тренднинг бир қисми. Тобора кўпроқ одамлар нуфузли касб ва лавозимларни ташлаб, қўл меҳнати орқасидан пул тўпишга ўтиб кетмоқда. Корпоратив муҳитдаги босим, дедлайнлар, масъулиятнинг кўплиги одамларни чарчатган кўринади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 295
- 101
- 26
- 4
- 4
- 2
- 1
- 1
- 1