🇺🇸🇷🇺 АҚШ ва Россия сунъий интеллект асосида ишлайдиган қуроллардан фойдаланишни чеклаш бўйича музокараларга қарши чиқиши мумкин — Reuters Женевада БМТ раҳбарлигида “Айрим турдаги оддий қуроллар тўғрисидаги” конвенцияга аъзо давлатлар йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур конвенцияга 128 та давлат аъзо. Уларнинг вакиллари автоном қуроллардан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларни ишлаб чиқиш юзасидан музокараларни бошлаш ёки бошламаслик масаласини муҳокама қилади. Гап инсон иштирокисиз нишонни танлаб, унга ҳужум қила оладиган сунъий интеллектга асосланган қуроллар ҳақида кетмоқда. Сунъий интеллектдан фойдаланадиган ярим автоном қуроллар Украина, Судан ва Яқин Шарқдаги можароларда аллақачон қўлланилмоқда. Reuters маълумотларига кўра, конвенцияга аъзо давлатларнинг аксарияти янги халқаро қоидаларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаяпти. Бироқ АҚШ, Россия ва Исроил каби йирик ҳарбий давлатлар бунга қарши. Муросага эришиш мақсадида Буюк Британия, Германия ва Франция музокараларни бошлашни, аммо ҳужжатнинг юридик жиҳатдан мажбурий бўлиши масаласини ҳозирча очиқ қолдиришни таклиф қилмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари тўлиқ автоном қуроллар кутилмаган тарзда ҳаракатланиши ва хатолар оқибатида одамлар ҳалок бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. БМТ, Рим папаси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ҳам бундай қуроллардан фойдаланишни халқаро миқёсда тартибга солишга чақирган. 🔥 @burchakostida
Россия и США могут выступить против ограничений на использование автономного оружия с ИИ
Похожие посты
- ❤ 35
- 👍 4
- 🤡 180
- 🤣 72
- 🤮 52
- 🤔 32
- ❤ 24
- 👎 13
- 🤬 255
- 🤡 50
- ❤ 31
- 🤔 14
- 😁 9
- 💊 6