Тарихда биринчи марта автомобил соатига 500 км тезликка эришди. Хитойнинг BYD Yangwang U9 Xtreme электромобили жаҳон рекордини ўрнатди — 503,17 км/соат, бу деярли сониясига 140 метр дегани. 496,22 км/соатлик аввалги рекорд ҳам айнан ушбу моделга тегишли эди. Ушбу "пўлат маҳлуқ" капоти остида 2977 от кучи мавжуд бўлиб, нархи $2,700,000 доллардан бошланади. Жами бор-йўғи 30 та шундай машина ишлаб чиқарилади.
- 20
- 6