Yandex Uzbekistan 432 минг нафар ҳайдовчи ва курьерга даромад топиш имкониятини тақдим этди 2025 йил июлидан 2026 йил июлигача Yandex Uzbekistan сервислари билан 432 минг нафардан ортиқ ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи ва курьер ҳамкорлик қилди. Ушбу давр мобайнида компания платформалари орқали улар номидан 73 миллиард сўм миқдорида солиқ тўловлари амалга оширилди. Компания Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб солиқларни тўлаш жараёнини автоматлаштирди. Натижада ҳамкорлар тўловларни мустақил ҳисоблаш ва давлат органларига ҳисобот топшириш заруратидан халос бўлди. Бу ҳақда Yandex Uzbekistan мамлакат ривожига қўшган ҳиссаси тўғрисидаги йиллик ҳисоботида маълум қилди. 👉 https://kun.uz/kr/13224916 Kun.uz расмий канали
- 413
- 237
- 47
- 33
- 13
- 13
- 9