«IMARAT DEVELOPMENT» АСОСЧИСИ КОМПАНИЯНИ ЭГАЛЛАБ ОЛИШГА УРИНИШЛАР ҲАҚИДА БАЁНОТ БЕРДИ Компания асосчиси Марат Ҳамдамов сўнгги бир ой давомида бир гуруҳ шахслар томонидан ўзига ва оиласига кучли босим ҳамда таҳдидлар бўлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ундан компанияни топшириш, чет элга чиқиб кетиш талаб қилинган, ўз офиси ва қурилиш лойиҳаларига кириши тақиқланган. Шунингдек, мазкур шахслар компанияни сотиш ва мижозларга тегишли тайёр уйларни банкка гаровга қўйишни режалаштиргани айтилмоқда. «Мижозларимни ҳам, лойиҳаларимни ҳам ташлаб кетмайман. Уйларни охиригача қуриб топшираман. Imarat Development’ни ҳеч кимга бермаймиз!» — деди Марат Ҳамдамов. Унинг билдиришича, ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий аризалар киритилган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 198
- 39
- 18
- 16
- 12
- 7
- 3
- 1