«Унинг овози ва принциплари тирик» — журналист Алишер Рўзиохунов хотирасига бағишланган филм намойиш этилди Филмда унинг ҳаёти, журналистикадаги фаолияти ва касбга садоқати ҳамкасблари хотираларида тасвирланади. Алишер Рўзиохунов 2025 йил 26 феврал куни 32 ёшида хасталикдан вафот этган. У Kun.uz сайтида бир неча йил давомида фаолият юритиб, давлат ва жамият ҳаётидаги долзарб мавзуларда юзлаб материаллар тайёрлаган. Журналист иқтисодий мавзуларни ёритиш, муаммоли масалаларни ўрганиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган материаллари билан танилган. 📹 ФИЛМНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
- 433
- 156
- 81
- 21
- 13
- 6
- 2