🇭🇺 Венгрия собиқ бош вазирининг укаси қўлга олинди, у одам савдоси гумонланмоқда Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбаннинг укаси Арон Орбан чегарадан одамларни ноқонуний олиб ўтиш иши бўйича қўлга олинди, деб хабар бермоқда Венгрия оммавий ахборот воситалари. Мамлакатнинг амалдаги бош вазири Петер Мадяр ҳам бу хабарга эътибор қаратди. «Матбуотдаги хабарларга кўра, Виктор Орбаннинг укаси Арон Орбан одамларни чегарадан ноқонуний ўтказишда гумонланиб ҳибсга олинган. Активларни қайтариш ва ҳимоя қилиш миллий бошқармаси ҳамда Миллий тергов бюроси тергов олиб бормоқда», – деб ёзди Мадяр Facebook’даги саҳифасида. Петер Мадяр ўз хабарида акаси Мартон Мадярга тегишли бўлган Kontroll нашрининг фейсбукдаги саҳифасида чиққан постга ҳавола берган. Бу постда Орбаннинг укаси ҳам ҳибсга олинганлар орасида бўлиши мумкинлиги айтилган. Шу билан бирга, Kontroll сайтидаги хабарда Орбаннинг укасини исми тилга олинмаган. 9 ноябр куни эрталаб Арон Орбаннинг компаниясига тегишли уйда тинтув ўтказилди, деб хабар бермоқда Telex ўз манбаларига таяниб. Нашр суҳбатдошлари Арон Орбан ҳибсга олинган ёки олинмаганини аниқ билмаслигини айтишган. Бир йил олдин Telex собиқ бош вазирнинг акаси Ветнам фуқароларига ноқонуний виза бериш схемасида иштирок этгани ҳақидаги суриштирув эълон қилганди. Виктор Орбан тинтувлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. У содир бўлаётган воқеаларни сиёсий қатағон деб атади. «Нишон – менман, укам эса шунчаки восита», – деди Орбан. Батафсил Gorizontда...
- 77
- 45
- 30
- 16
- 7
- 6
- 2