🇺🇸АҚШ аёллар қамоқхоналарида 185 дан ортиқ жинсий зўравонлик ҳолати аниқланди АҚШдаги аёллар қамоқхоналарида сўнгги беш йилда ходимлар томонидан 185 дан ортиқ жинсий зўравонлик ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда ProPublica ва The Marshall Project нашрлари суриштирувида маълум қилинди. Маълумотларга кўра, 16 та қамоқхонада 96 нафардан ортиқ маҳбус жабрланган. Бироқ гумонланувчилардан фақат 19 нафари ҳибсга олинган ёки судланган. Суриштирувда айрим ходимлар маҳбусларга озиқ-овқат ва тиббий ёрдам беришдан бош тортгани, шикоят қилганларни эса жазолаш билан таҳдид қилгани ҳам аниқланган. 2021 йилда Дублин қамоқхонасидаги шунга ўхшаш ҳолатлардан кейин ислоҳотлар ваъда қилинган, аммо журналистлар сезиларли ўзгаришлар бўлмаганини билдирмоқда. 🔥@burchakostida
Массовые случаи сексуального насилия над заключенными в женских тюрьмах США
Похожие посты
- 🤬 204
- 😢 37
- 😱 21
- ❤ 18
- 🤷 7
- 😁 6