Европа давлатлари Россияга қарши ҳарбий-денгиз иттифоқи тузади Буюк Британия ва Шимолий Европа давлатлари янги ҳарбий-денгиз иттифоқини тузишни режалаштирмоқда. Унинг асосий вазифаларидан бири Шимолий Атлантика, Арктика ва Болтиқ денгизида Россия сувости кемаларининг фаолиятини чеклашдан иборат бўлади. Келишув Лондон бошчилигидаги Бирлашган экспедиция кучлари (JEF) доирасида имзоланиши кутилмоқда. Буюк Британия Мудофаа штаби бошлиғи Ричард Найтон Лондон Россиядан келаётган таҳдидни баҳолашда европалик иттифоқчиларига етиб олиши кераклигини айтди. Найтоннинг таъкидлашича, иттифоқ иштирокчилари ўзаро келишувлар, учрашувлар ва тажриба алмашиш билан чекланиб қолмай, ҳарбий-денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги кучлар ўртасида амалий ҳамкорликни кучайтирмоқчи. Шимолий Атлантика ва Арктиканинг NATO хавфсизлиги учун аҳамияти ортиб бормоқда. Бунга музликларнинг эриши оқибатида янги денгиз йўллари очилаётгани ва минтақадан муҳим сувости алоқа кабеллари ўтиши ҳам сабаб бўлмоқда. Найтон ушбу ҳудудларни ҳимоя қилиш АҚШнинг шарқий қирғоқлари хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳимлигини таъкидлаган. Режага кўра, Буюк Британия бошчилигидаги кўп миллатли денгиз кучлари ҳарбий техника, ўқ-дорилар ва шахсий таркибни ўзаро алмашиши ҳамда биргаликда фойдаланиши мумкин бўлади. Шунингдек, улар умумий тизимлар, рақамли тармоқлар, логистика инфратузилмаси ва захиралардан фойдаланади. Иттифоқчи давлатлар флотлари Лондондаги Нортвуд ҳарбий қўмондонлик марказидан бошқарилади. JEF — Буюк Британия бошчилигидаги ўнта давлатдан иборат ҳарбий коалиция. Унга Дания, Эстония, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Финляндия, Исландия ва Швеция киради. 🔥 @burchakostida
Великобритания и страны Северной Европы создадут военно-морской альянс для сдерживания российских подлодок
Похожие посты
- 🤡 2.7К
- 🤮 427
- 👍 421
- 😁 203
- 🤬 141
- ❤ 131
- 😁 488
- 🤬 73
- ❤ 39
- 🤯 18
- 👍 12
- 👏 12
- ❤ 2.1К
- 👍 1.1К
- 🤡 234
- 👏 68
- 🤣 57
- 🤔 23
- 🤣 1.6К
- 🤬 200
- 🤯 157
- ❤ 66
- 🤷♂ 25
- 👎 19
- 🤣 1.5К
- 🤬 685
- 👎 79
- ❤ 70
- 🤯 24
- 🤷♂ 19
- 🤬 800
- 🔥 57
- ❤ 55
- 😁 41
- 👍 22
- 💯 12
- 🤡 241
- 🤬 112
- ❤ 82
- 👍 61
- 🤡 913
- 🤣 167
- 🤮 78
- 🤬 63
- ❤ 32
- 🔥 3