Энди болаларни гиёҳвандликка жалб қилганлар 10 йилгача қамалиши мумкин Зўравонликка қарши курашиш бўйича имзоланган қарорга кўра, Ўзбекистонда болаларни гиёҳвандликка жалб қилганлик учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Вояга етмаганларни спиртли ичимликлар ёки ақлий-иродавий фаолиятга таъсир этувчи восита ва моддаларни истеъмол қилишга жалб этганлик учун, аввал маъмурий жазо қўлланилганидан кейин, жарима миқдори 66 миллион сўмдан 110 миллион сўмгача оширилди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 96
- 45
- 3