Ўзбекистон Туркиядаги БМТ иқлим конференциясида (COP31) ўз позициясини ҳимоя қилмоқда Анталияда давом этаётган нуфузли COP31 саммитида Ўзбекистоннинг махсус музокарачилар гуруҳи иш олиб бормоқда. Бу музокаралар юртимизга нима беради? 🔹 Халқаро иқлим қарорларида Ўзбекистон манфаатлари ва эҳтиёжлари инобатга олинади; 🔹 Экологик лойиҳалар учун хорижий инвестициялар, грантлар ва янги технологиялар жалб қилинади; 🔹 Тоғли ҳудудлар ва денгизга чиқиш йўли йўқ давлатлар билан ҳамкорликда умумий экологик муаммоларга ечим изланади. Бу нафақат аҳоли ва иқтисодиётни иқлим хавфларидан ҳимоя қилишга, балки халқаро майдонда ўз сўзига эга миллий иқлим дипломатларини шакллантиришга ҳам хизмат қилади. @burgutuzb
- 9
- 3
- 2