🇸🇦🇵🇰🇹🇷🇮🇷🇾🇪 Саудия Арабистони ҳусийларга ҳужумларни тўхтатиш учун 1 млрд доллар таклиф қилди Саудия Арабистони Теҳрон воситачилигидаги келишув доирасида Ямандаги ҳусийлар гуруҳига 1 миллиард доллар таклиф қилган. Келишувдан мақсад ўт очишни тўхтатиш ва қиролликка қилинадиган ҳужумларга чек қўйишдир. Бу ҳақда дипломатик манбаларига таяниб The Economic Times хабар берди. Хабарларга кўра, Саудия Арабистони Мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон ҳусийлар билан сулҳ тузиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Теҳронга борган. Таклиф этилган келишувга кўра, 1 миллиард доллар маблағ Эрон орқали ҳусийларга ўтказилиши керак. Музокараларда Туркия разведкаси раҳбари Иброҳим Калин ва Покистон армияси штаби бошлиғи, фелдмаршал Осим Мунир қатнашган. Шунингдек, Эрон томонидан президент Масъуд Пизишкиён, Олий миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби Муҳсин Ризоий ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг юқори мартабали мулозимлари иштирок этган. Саудия Арабистони аэропортлари ва нефт объектларига ҳужумлар кўпайгани сабабли Эрон воситачиликни таклиф этганди. Бу ҳужумлар қироллик иқтисодиётига зарар етказмоқда. Бундан ташқари, Эроннинг Ҳўрмуз бўғозидаги танкерларга ҳужумлари Кўрфаздан нефт экспорт қилинишига халақит бермоқда. 🔥 @burchakostida
Саудовская Аравия предложила хуситам один миллиард долларов за прекращение атак на королевство
Похожие посты
- 🤣 627
- 👍 103
- ❤ 33
- 🤔 21
- 🔥 16
- 😁 9
- 👍 722
- 💯 308
- 😁 269
- ❤ 133
- 🤔 74
- 🕊 8
- ❤ 32
- 😁 22
- 👏 8
- 👍 2
- 🤣 84
- ❤ 24
- 👍 8
- 🤬 5
- 👏 1
- 😁 284
- 👏 32
- 🤔 21
- 👍 13
- 😱 10
- 🔥 8
- 🤣 267
- 💯 110
- 😁 32
- ❤ 7
- 🔥 4
- 👌 3
- 🤣 38
- 🤡 13
- 😁 4
- ❤ 3
- 🤔 3
- 🤯 2
- 🤬 33
- ❤ 7
- 😁 6
- 👎 5
- 😡 3
- 🔥 2
- 🎉 53
- 😁 17
- 🔥 11
- 👏 9
- 🤣 5
- 👍 3
- 😁 10
- ❤ 4
- 🔥 3