Президент Олимпиадаси ғолиблари учун мукофотлар оширилиб, янги имтиёзлар жорий этилади Ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида келаси йилдан Президент Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларининг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади. Биринчи ўрин соҳибларига 25 миллион, иккинчи ўрин учун 12 миллион, учинчи ўрин учун 6 миллион сўм берилади. Шунингдек, олимпиадада ғолиб бўлиб, Ўзбекистон рекордини янгилаган мактаб битирувчилари олийгоҳларнинг спорт йўналишларига имтиҳонсиз, давлат гранти асосида қабул қилинади. Келаси йилдан Президент олимпиадаси ғолибларига 1 йиллик стипендия бериш бошланади. @burgutuzb
- 68
- 18
- 16
- 9
- 5