🇫🇷 Франциядаги бугунги намойишларда 400 мингдан 800 минг нафаргача одам иштирок этди Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, шанба куни бутун Франция бўйлаб намойишларда 410 минг киши қатнашган, шундан 110 минг нафари Парижда қайд этилган. Ўз навбатида, намойишлар ташкилотчиларидан бири бўлган CGT касаба уюшмаси 800 минг киши, жумладан, Франция пойтахтида 250 минг киши норозилик акцияларида иштирок этганини маълум қилди. Франциядаги намойишлар сентябр ойининг охирида бошланган эди. Дастлаб уларда таълим муассасаларининг ёмон ҳолати ва ўқитувчилар етишмаслигидан норози бўлган мактаб ўқувчилари иштирок этган. Кейинчалик намойишларга аҳолининг кенгроқ қатламлари — талабалар, касаба уюшмалари, иқлим фаоллари ва фермерлар ҳам қўшилди. Талаблар кўлами кенгайди, эндиликда намойишчилар яшаш харажатларининг ошиб бораётгани ва давлат хизматлари етарли даражада молиялаштирилмаётганидан норозилик билдирмоқда. 🔥 @burchakostida
Массовые протесты и столкновения с полицией охватили ряд европейских стран
Похожие посты
- 😁 7.5К
- 💯 5.5К
- ❤ 1.1К
- 🐳 216
- 🔥 141
- 👌 125
- 😁 10.8К
- 🙈 3.8К
- 💯 407
- 🤯 210
- 🐳 179
- 🍾 153