☄️Тошкентда 9 ой ичида ОИВ инфекциясининг 307 та янги ҳолати аниқланди 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида пойтахтда ОИВ (ОИТСга олиб келиши мумкин бўлган вирус) инфекциясининг 307 та янги ҳолати қайд этилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 324 тани ташкил этган. Маълумотларга кўра, ҳозирда Тошкент шаҳрида 10 382 нафар ОИВ билан яшовчи шахс рўйхатда туради. Уларнинг 137 нафари 18 ёшга тўлмаган болалардир. Янги ҳолатларнинг 75,9 фоизи (233 таси) жинсий йўл орқали юқиш билан боғлиқ. Бектемир, Миробод, Учтепа, Янгиҳаёт, Сергели, Яшнобод ва Юнусобод туманларида янги ҳолатларни аниқлаш кўрсаткичи шаҳар бўйича ўртача даражадан юқори бўлган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 72
- 34
- 10
- 5
- 4
- 1