Тошкентда ичимлик идишларини қабул қилувчи фандомат ўрнатилди Ўзбекистонда пластик, шиша ва алюминий ичимлик идишларини алоҳида йиғиш ва қайта ишлашга топширишни рағбатлантирувчи пилот лойиҳа ишга туширилди. Аҳоли пластик, шиша ва алюминий ичимлик идишларини махсус фандоматларга топшириб, ҳар бир идиш учун 150 сўм олиши мумкин. Ҳозирча синов тариқасида бундай фандоматлар Тошкент ва Жарқўрғонда биттадан ўрнатилган. Пилот лойиҳа ўзини оқласа, келгусида фандоматларни республиканинг бошқа ҳудудларидаги аҳоли гавжум жойларга босқичма-босқич ўрнатиш режалаштирилган. 👉 https://kun.uz/kr/14744938 Kun.uz расмий канали
- 891
- 246
- 62
- 36
- 7
- 5
- 2