🚨 «Бошланғич тўловсиз машина олиб бераман!» — Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг «Минг доллар олиб келасиз, қолганини нолдан қилиб бераман, биринчи ойлик тўловини ҳам ўзим ёпаман...» — таниш эшитиляптими? Бугунги кунда автокредит ёки лизинг ниқоби остида содда фуқароларни чув тушираётган «уддабуролар» кўпайиб кетди: ❌ Қиммат фоизлар ва нореал шартлар; ❌ Машинани бозор нархидан анча пастга баҳолаб, эгасини алдаш; ❌ Харидорни эса қарз ботқоғига ботириш. ⚠️ Эҳтиёт бўлинг! Ҳар қандай молиявий келишув ва шартнома тузишдан олдин барча шартларни диққат билан ўрганинг. Осон ва «бепул» нарса фақат қопқонда бўлади! @Militsiya_Uzb👈🏽
- 43
- 12
- 12
- 2
- 1
- 1