Tashkent City’да дайди ҳайвонларни боқишни тақиқлаш ва уй ҳайвонлари устидан назоратни кучайтириш таклиф этилмоқда Қурилиш вазирлиги Tashkent City ҳудуди учун янги қоидалар лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра: уй ҳайвонларини ҳар йили рўйхатдан ўтказиш, боғичда сайр қилдириш, тажовузкор турларига эса тумшуқбоғ тақиш таклиф этилмоқда. Назоратсиз ёки боғичсиз юрган ҳайвонлар (бўйинбоғ ва нишони бўлса ҳам) махсус хизмат томонидан тутилиб, беш кун сақланади; эгасига қайтариш учун ветпаспорт ва сақлаш харажатларини қоплаш талаб қилинади. Умумий фойдаланиш жойларида қаровсиз ҳайвонларни озиқлантириш тақиқланади. Лойиҳа муҳокамаси 10 декабргача давом этади. @burgutuzb
- 42
- 16
- 6
- 2
- 2