❗️«Бу фақат қонун билан ҳал бўлмайди» — Шерзод Шерматов болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ҳақида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини қонунан чеклаш масаласига муносабат билдирди. Вазирнинг таъкидлашича, қонуний чекловлар билан бирга оилавий тарбия, болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва жисмоний фаоллигини оширишга ҳам эътибор қаратиш зарур. «Қонун қабул қилинса, эртасигаёқ барча муаммолар ҳал бўлиб қолмайди. Ҳатто бундай чекловларни жорий этган давлатларда ҳам масала тўлиқ ечилгани йўқ», — деди Шерматов. Ушбу масала бўйича экспертлар иштирокида кенг қамровли дастур ва йўл харитасини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 48
- 12
- 4