Тошкентда дайди ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлмоқда Учтепа туманидаги Чилонзор-26 мавзесида дайди ҳайвонлар ва қушларнинг ўлик ҳолда топилиши юзасидан текширув бошланди. Аҳоли улар заҳарланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Туман ҳокимлиги масъул хизматларга ҳудудни текшириш ва нобуд бўлган ҳайвонларни йиғиш бўйича топшириқ берди. Фуқаролардан номаълум моддаларга тегмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини улардан узоқ тутиш сўралмоқда. @burgutuzb
- 27
- 4
- 1