Туркияда 9 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган икки нафар ўзбекистонлик ушланди Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлиги натижасида Истанбул шаҳрида узоқ йиллардан буён халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланиб, қўлга олинди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми (босқинчилик) билан айбланиб, 2017 йилдан буён қидирувда бўлган Ф.Ф.Н., шунингдек, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан айбланиб, халқаро қидирувда бўлган A.M.A. ҳам Истанбулда қўлга олинган. @burgutuzb
- 14
- 10