Яширин келишув ва млн долларлик “улуш” – “Ўзагролизинг”нинг собиқ раҳбари қамалгани маълум бўлди “Ўзагролизинг” АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаган Нодир Отажонов 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноий иш Хитойдан импорт қилинган пахта териш комбайнлари билан боғлиқ. Kun.uz танишган суд ҳужжатида бу комбайнлар аслида эски бўлгани, Нодир Отажонов хитойликлар билан келишган ҳолда уни таъмирлаб, гўёки янги техника сифатида Ўзбекистонга импорт қилгани айтилади. Аммо у айбловларни тан олмаган. Ҳукмга кўра, Отажонов Хитой компанияси билан 100 та ана шундай комбайн импорти учун 8 млн долларлик шартнома тузилишини таъминлаш орқали 1 млн 180 минг доллар улуш олган. У ушбу пулларни дўстининг хонадонида сақлаган. Нодир Отажонов 2024 йилда "Ўзагролизинг" АЖ бошқаруви раиси сифатида “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган. 👉 https://kun.uz/kr/37644054 Kun.uz расмий канали
- 1.2К
- 524
- 200
- 119
- 65
- 48
- 19
- 18