Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Паркентга электропоездда борди Тошкент ва Паркент ўртасидаги умумий масофаси 57,6 км бўлган йўналишда олтита вагондан иборат замонавий «ЭП3Д» электропоезди қатнамоқда. Поезд 586 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, соатига 120 км тезликда ҳаракатлана олади. Электропоезд Тошкентдан Паркентгача бўлган масофани 1 соат 13 дақиқада босиб ўтади. Йўл ҳақи 10 минг сўм этиб белгиланган. Сафар давомида Шавкат Мирзиёев Паркентнинг янги вокзал станцияси билан ҳам танишди. Вокзалларда хизмат сифатини ошириш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан топшириқлар берилди. 👉 https://kun.uz/kr/83529005 Kun.uz расмий канали
- 748
- 368
- 102
- 89
- 13
- 9
- 8