Ҳусийчилар Саудия пойтахтига ракета ва дронлар билан ҳужум қилди Ямандаги ҳусийчилар 19 сентябр куни Ар-Риёддаги «нозик» объектларга ракета ва дронлар билан ҳужум қилганини маълум қилди. Ушбу эълондан бир неча соат аввал шаҳарнинг бош аэропорти – Шоҳ Холид яқинида олов ва улкан тутун кўзга ташланди. Саудия бошчилигидаги ҳарбий коалиция Ар-Риёд, Биш, Фарасан, Тоиф ва Янбуда ҳусийларнинг ҳужумлари олди олинганини маълум қилди. Аммо етказилган талафот ҳажмини очиқламади. Туркия ҳусийларнинг давом этаётган ҳужумлари сабабли Саудия Арабистонига «уч томонлама мудофаа шартномаси доирасида ёрдам беришга тайёрлиги»ни билдирди. 👉 https://kun.uz/kr/80642589 Kun.uz расмий канали
- 419
- 354
- 83
- 75
- 35
- 27
- 8
- 4