Россияга қарши «дўзахий санкциялар» ва АҚШнинг эҳтимолий уруш жинояти – кун дайжести • Президент Трамп Эронга ҳужумларни қайта бошлаш ҳақида ўйлаяпти: «Олдимда катта қарор турибди»; • Саудия ва ҳусийлар яна зарбалар алмашди: дрон қолдиқлари қулаши ортидан Тоифда бир киши ҳалок бўлди; • АҚШ Вакиллар палатаси Россияга қарши «дўзахий санкциялар» тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади; • БМТ ҳузуридаги мустақил миссия АҚШ – Эронда «ҳарбий жиноятлар содир этган» деб ҳисоблаш учун «етарли асослар» борлигини айтди; • Сурияда норозилик намойишларидан сўнг аҳоли учун арзонлаштирилган дизел ёнилғиси бериладиган бўлди; • Россияда Давлат Думаси депутатларини сайлаш учун 3 кунлик овоз бериш жараёнлари бошланди. 👉 https://kun.uz/kr/77223561 Kun.uz расмий канали
- 380
- 63
- 41
- 24
- 9
- 5
- 4
- 1