Пайариқда тириклайин кўмилгани айтилаётган эркак қарийб бир ой комада ётиб, вафот этди Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида бир гуруҳ шахслар 32 ёшли эркакнинг йўлини тўсиб, унга ҳужум қилишган: бошига арматура билан уришган ҳамда Spark машинасига тиқиб олиб кетишган. Марҳумнинг акаси укасини овлоқ жойга олиб бориб кўмишганини, ҳаво етмай, ўрнидан турганида сим билан бўғиб, бошига арматура ҳамда бетон билан уришганини айтган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. 👉 https://kun.uz/kr/41619544 Kun.uz расмий канали
- 872
- 436
- 253
- 33
- 22
- 6
- 5