Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба 1 йил-у 4 ойга қамалди Жанубий Кореяда террорчилик ташкилотини молиялаштирган ўзбекистонлик талаба 1 йил-у 4 ойга қамалди. Бу ҳақда Сеул марказий туман судига таяниб, Yonhap хабар берди. Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяда талабалик визаси билан яшаб келган. Суд уни Суриядаги террорчилик ташкилотини молиялаштиришда айбдор деб топган. Маълум бўлишича, фуқаро "Тавҳид ва жиҳод катибаси" (КТЖ) экстремистик гуруҳи аъзосига жами 1,25 миллион вон (тахминан 936 доллар) ўтказган. У ташкилотнинг террорчилик фаолияти билан шуғулланишини билганига қарамай, пул юборишда давом этган. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 10
- 5
- 2