🚨 БОЛАГА ЗЎРАВОНЛИК ҚИЛГАНЛАРГА ЖАЗО КУЧАЙТИРИЛАДИ! Сенат ялпи мажлисидан маъқулланган қонун билан эндиликда болаларга нисбатан зўравонликка қарши қонунчилик янада қатъийлаштирилмоқда. 🔴 14 ёшга тўлмаган болага жинсий зўравонлик — 25 йилгача ёки умрбод қамоқ! 🔴 Айрим ўта оғир жиноятларда жавобгарлик муддати ўтмайди ва жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш имкони чекланади. 🔴 Болани зўравонликдан ҳимоя қилмаган, парвариш мажбуриятини бажармаган ёки болаларга зарар етказган шахсларга жавобгарлик кучайтирилади. 🔴 Болалар билан ишлайдиган ходим зўравонлик қилса, ишидан бўшатилади ва келгусида болалар билан ишлашига чеклов қўйилади. 🔴 Вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик ва уларга оғир шикаст етказганлик учун ҳам жазо кучайтирилади. ⚠️ Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 272
- 38
- 7
- 4
- 1
- 1