“Ерингиз тугул жонингизни суғуриб оламан” – Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказди Туман ҳокими Музаффар Арипов ўзи ўтказган йиғилишда фермерларни "картошка экмаса ерини тортиб олиши" билан қўрқитиб, босим қилган. Залда туман прокурори ва ИИБ бошлиғи ҳам бўлган. “Топшириқни қилиб қўйинг. Ерини олишимга мажбур қилишади, кейин эшигим тагида ётади итга ўхшаб”, деган ҳоким фермерларга қарата. Шунингдек, ҳоким фермерларга "ҳазиллашмасликни, ўйнашмасликни, ери нарида турсин, жонини суғуриб олишини" айтган. Фермерлар йиғилишга телефонлари олиб қўйилган ҳолда киритилган. 👉 https://kun.uz/kr/00608324 Kun.uz расмий канали
- 1.3К
- 563
- 313
- 130
- 87
- 86
- 12
- 10