🇷🇺🇷🇸 Рамзан Қодировнинг ўғли фамилиясини ўзгартириб, Сербия фуқаролигини олган Сербия ҳукумати Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг иккинчи ўғли Али Қодировга мамлакат фуқаролигини берган. Бу ҳақдаги қарорни Россиянинг “Коррупцияга қарши курашиш фонди” Сербиянинг давлат ахборотномасида аниқлади. Маълум бўлишича, Али Қодиров Сербия паспортини 2025 йилнинг июл ойида қўлга киритган. Ўшанда у 18 ёшда бўлган. Ҳужжат унга “алоҳида хизматлари учун” Али Мусаев деган сохта исм билан расмийлаштирилган. Рамзан Қодировнинг ўғлида айнан шу исмга олинган махфий Россия паспорти ҳам бор. Фонд маълумотларига кўра, у кўп йиллардан бери хусусий самолётларда хорижга чиқиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиб келади. “Агентство” нашрининг аниқлашича, Али Қодиров 2025 йилнинг декабр ойида фамилиясини расман Мусаевга ўзгартирган. Орадан беш ой ўтиб эса у Сербия фуқаролигини олган. “Коррупцияга қарши курашиш фонди” Сербия ҳукумати яна бир қатор таниқли россияликларга паспорт берганини маълум қилди. Уларнинг рўйхатида қуйидагилар бор: “Россия вертолётлари” ҳолдинги раҳбари Николай Колесов ва унинг қариндошлари; ММА жангчиси, “Единая Россия” партияси аъзоси ва Владимир Путиннинг ишончли вакили Фёдор Емеляненко; “Единая Россия” партиясининг яна бир аъзоси, Махачқалъа думаси депутати Муслим Амирасланов. Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, Сербия россияликлар кўчиб ўтадиган оммабоп йўналишлардан бирига айланди. Сербия паспорти ҳам Россияга, ҳам Европа Иттифоқи давлатларига визасиз саёҳат қилиш имконини беради. 🔥 @burchakostida
Сын главы Чечни Али Кадыров получил гражданство Сербии под вымышленным именем
Похожие посты
- 🤬 2.8К
- 🤮 706
- 👍 236
- 💩 191
- ❤ 156
- 🤡 90
- 🗿 1.9К
- 😁 499
- 🤬 471
- 👎 82
- 🦄 33
- 🤔 19
- 🌚 15
- 🤮 1.5К
- 🤡 322
- 🤬 305
- ❤ 57
- 🤣 52
- 😱 14
- 🤬 686
- 🤮 278
- 🤡 138
- 😁 58
- 💩 39
- 👎 24