🇺🇸🇨🇳 Nvidia раҳбари хитойлик жосус аёл билан ишқий муносабатда бўлган – АҚШ разведкаси Қўшма Штатлар ҳукумати Nvidia бош директори Женсен Хуанг Хитой Давлат хавфсизлиги вазирлиги томонидан ёлланган аёл билан ишқий муносабатларда бўлган деб ҳисоблайди. Гап Nvidia маҳсулотларини сотиб олувчи Сингапурнинг Megaspeed компанияси топ-менежери Элис Хуанг ҳақида бормоқда. Маълумотларга кўра, Хуанг хитойлик тадбиркор аёл Элис Хуан билан интим муносабатда бўлганини тан олган. АҚШ махсус хизматлари аёлни Хитой разведкаси билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилмоқда. Хуанг ходимларга мурожаатида рафиқасига хиёнат қилганини тан олиб, қилмишлари учун “тўлиқ жавобгарликни”ўз зиммасига олишини билдирган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Nvidia раҳбари Женсен Ҳуанг билан муносабатда бўлгани айтилаётган аёлга нисбатан билдирилган Хитой фойдасига жосуслик қилиш айбловларига муносабат билдирди. Вазирлик вакилининг таъкидлашича, бу айбловлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва Хитойга қарши туҳматдан бошқа нарса эмас. Батафсил Gorizontда...
- 176
- 66
- 10
- 6
- 4
- 3
- 3