❗️Энергетика соҳаси учун кадрлар тайёрлаш кучайтирилади Келаси ўқув йилидан маҳаллий олийгоҳларда энергетика йўналишлари бўйича қабул квоталари оширилади. Шунингдек, ҳар йили 50 нафар ёшга дунёнинг етакчи университетларида таҳсил олиш учун давлат гранти ажратилади. Саудия Арабистонининг ACWA компанияси Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сирдарёдаги техникумларни жиҳозлаб, юзлаб ёшларни энергетиканинг замонавий йўналишларига ўқитишни бошлайди. Президент инвесторларни ҳам халқаро талабларга мос мутахассислар тайёрлашга жалб этиш ташаббусини илгари сурди. Бунинг учун инвесторларга маҳаллий техникумларни бошқарувга бериш имконияти ҳам кўриб чиқилади. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 24
- 11
- 2
- 1
- 1
- 1