⚡️22 сентябрь куни Тошкентнинг икки туманида вақтинча газ ўчирилади ❗️Яккасарой тумани Шоҳжаҳон кўчасидаги ўрта босимли газ қудуғида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари муносабати билан 22 сентябрь куни соат 10:00 дан 22:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 📍 Яккасарой тумани — «Шоҳ-Жаҳон», «Ракат», «Мукими», «Ракатбоши», «Тепа», «Беларик», «Конституция», «Муҳандислар», «Бобур», «Дамарик», «А. Қаҳҳор», «Аргумон» ва «Бошлиқ» маҳаллаларидаги 3 250 та хонадон. 🏢 Шунингдек, Яккасарой туманидаги 132 та улгуржи истеъмолчининг ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 📍 Миробод тумани — «Байналмилал», «Янги Миробод», «Миробод» ва «Авлоний» маҳаллаларидаги 1 627 та хонадон. 🏢 Улгуржи истеъмолчилар орасида: — Миробод тумани — 71 та; — Чилонзор тумани — 5 та. Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда босқичма-босқич тикланади. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 43
- 2
- 2
- 1