🇷🇺 Путин учун янги қароргоҳ қурилмоқда BBC'нинг хабар беришича, Сочида Россия президенти Владимир Путин учун янги “Бочаров ручей” қароргоҳи қурилиши якунланмоқда. 2024 йилда у ердаги эски бинолар бузиб ташланган, 2025 йил сентябрига келиб эса уларнинг ўрнида котлован пайдо бўлган. Расмийлар бинолар нега бузилгани ҳақида очиқ маълумот бермаган. 2026 йилнинг кузида эса мажмуа ўрнида янги бинолар қад ростлади. “Бочаров ручей”ни реконструкция қилиш Федерал қўриқлаш хизматининг ёпиқ давлат мудофаа буюртмаси доирасида олиб борилмоқда. Қурилишнинг бош пудратчиси президентнинг дўсти Аркадий Ротенберг билан боғлиқ Қримдаги “Трансстройинвест компаниялар гуруҳи” бўлди. Қурилишга ишчилар ижтимоий тармоқлар ва бўш иш ўринлари сайтлари орқали ёлланган. Дастлаб 2025 йил баҳорида қурилишга фақат судланмаган Россия фуқаролари жалб этилган. Кейинчалик талаблар юмшатилган. Иш берувчилар Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларини ҳам қабул қила бошлаган. Эълонларда қурилиш “стратегик объект” сифатида таснифланган ва номзодлар қатъий текширилиши ҳақида огоҳлантирилган. Россия президенти уруш даврида Сочига сезиларли даражада кам ташриф буюрди. Financial Times ҳисоб-китобларига кўра, урушдан олдин Путин шаҳарга 24 марта, 2022 йилда 13 марта, 2024 ва 2025 йилларда эса атиги икки мартадан ташриф буюрган. Путиннинг Қора денгизга сафарларининг кескин қисқариши Украина дронлари қирғоққа тез-тез учиб кела бошлагани билан боғлиқ. 2026 йилда Федерал қўриқлаш хизмати “Бочаров ручей”ни ҳимоя қилишни янада кучайтиришга ва қароргоҳ атрофида уч квадрат километрдан ортиқ майдонда муҳофаза зонасини яратишга қарор қилди. 🔥 @burchakostida
Резиденцию Путина в Сочи снесли и построили заново по гособоронзаказу
Похожие посты
- 😁 1К
- 💩 966
- ❤ 205
- 🤬 112
- 🤮 100
- 🤡 65
- 😁 325
- 🙈 159
- ❤ 64
- 🤯 49
- 👍 20
- 🔥 16
- 🤬 493
- ❤ 119
- 😁 93
- 🤔 21
- 🔥 17
- 👍 10