🇺🇸 АҚШ Олий суди Трамп маъмуриятига мигрантларни ўз ватанидан бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди Олий суд ушбу қарорни 6 га 3 овоз билан қабул қилди. Энди мигрантлар ўзи юборилаётган давлатда қийноқ, таъқиб ёки бошқа жиддий хавфга дуч келиши мумкинлигини важ қилиб, депортацияга эътироз билдира олмайди. Трамп маъмурияти ушбу амалиётни 2025 йилда иммиграция сиёсатини кескинлаштириш доирасида жорий этганди. Бунга айрим ҳолларда мигрантларни ўз мамлакати қабул қилишдан бош тортгани сабаб бўлган. Шу тариқа АҚШ ҳукумати уларни бошқа давлатларга юбора бошлаган. CNN бу амалиётни мигрантларни ўз ватани ўрнига бошқа давлатларга депортация қилиш, деб изоҳлайди. Мазкур дастур доирасида ҳозиргача қарийб 25 минг киши депортация қилинган. Бироқ дастурнинг қонунийлиги бўйича якуний қарор ҳали чиқарилмаган. АҚШ Олий суди иш юзасидан батафсил тингловларни декабр ойида ўтказиши, якуний қарорни эса 2027 йил июлигача эълон қилиши кутилмоқда. 🔥 @burchakostida
Верховный суд США разрешил депортацию мигрантов в третьи страны
Похожие посты
- 🔥 242
- 🤩 224
- ❤🔥 220
- 💯 216
- 🥰 216
- ❤ 213
- 👍 117
- 🤬 44
- ❤ 23
- 😁 19
- 🤔 6
- 🙏 5
- 👍 360
- ❤ 79
- 😁 48
- 👎 30
- 😱 19
- 🔥 9
- 👍 102
- 👎 36
- 😁 15
- ❤ 13
- 😐 8
- 🤬 8
- 👏 117
- 🔥 11
- 🤬 5
- 🤝 3
- 👍 65
- 🤔 29
- ❤ 22
- 🤨 14
- 👏 6
- 🔥 4