⚡️ 🚘🚘🚘🚘 Ўзбекистонда қайси ҳудудда энг кўп авария содир бўлаётгани маълум бўлди Сўнгги 9 ойда ЙТҲлар оқибатида 5 581 нафар киши жабрланган. Энг кам ҳолат эса Сирдарё вилоятида кузатилган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳудудлар кесимида ЙТҲлар сони қуйидагича: Самарқанд вилояти — 471 та; Тошкент вилояти — 459 та; Тошкент шаҳри — 458 та; Наманган вилояти — 342 та; Фарғона вилояти — 340 та; Андижон вилояти — 219 та; Қашқадарё вилояти — 215 та; Сурхондарё вилояти — 199 та; Жиззах вилояти — 145 та; Қорақалпоғистон Республикаси — 140 та; Хоразм вилояти — 127 та; Навоий вилояти — 117 та; Бухоро вилояти — 82 та; Сирдарё вилояти — 77 та. Маълумотларга кўра, энг кўп ЙТҲ Самарқанд вилоятида, энг кам ҳодиса эса Сирдарё вилоятида қайд этилган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 57
- 28
- 12
- 6
- 3
- 2
- 2
- 1