Сурхондарёда ярим ставка фаррошлик учун 2 минг доллар талаб қилган мактаб директорига 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Директор аёлга кейинчалик яна чорак ставка қўшиб беришни ваъда қилган. Бунинг учун туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимларига яна 500 доллар бериш кераклигини билдирган. Суд қарори билан унга узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 183
- 114
- 69
- 46
- 32
- 10
- 9
- 6
- 3
- 1