🇬🇧🇮🇱 Британия Исроил компанияларига қарши санкциялар жорий қилмоқда «Ғарбий Соҳилда Исроил аҳоли пунктларининг ноқонуний кенгайтирилиши можарони икки давлат тамойили асосида ҳал этиш истиқболларига путур етказади. Шу боис, бугун биз ушбу фаолиятда иштирок этаётган компанияларга қарши санкциялар жорий қилмоқдамиз ва уларга буни амалга ошириш имконини берувчи молиявий манбалардан фойдаланишни чекламоқдамиз. Аҳоли пунктларини кенгайтиришда, жумладан, мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган E1 лойиҳасида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқаётган компанияларга огоҳлантиришимиз: биз сизларга қарши қатъий чоралар кўрамиз. Британия халқи компанияларнинг ноқонуний босқинни қўллаб-қувватлашини истамайди ва Ғазо секторига гуманитар ёрдам кириб боришини қатъий талаб қилади. Биз икки давлат тамойилини ҳимоя қилиш ҳамда халқаро ҳуқуққа риоя этилишини таъминлаш учун ўз ихтиёримиздаги барча воситалардан фойдаланишда давом этамиз», — деди Британия ТИВ раҳбари Эд Милибанд. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 629
- 49
- 31
- 11
- 6
- 2
- 1