🇰🇬 Президент, укангиз 40 миллион долларлик меҳмонхонамни тортиб олди - Маҳаллий тадбиркор Қубат Алимбеков Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўл аҳолиси билан учрашувда кутилмаган эътирозга дуч келди. Маҳаллий тадбиркор Қубат Алимбеков уч йил аввал 40 миллион долларлик меҳмонхона мажмуаси ундан тортиб олинганини айтиб, бу ишга президентнинг укаси Аскарбек Жапаровнинг алоқаси борлигини иддао қилди. Президент эса укасининг меҳмонхонада ҳеч қандай улуши йўқлигини таъкидлади. Кейинчалик Қирғизистон махсус хизмати хорижий инвесторга етказилган зарар қоплангани ва Новел дам олиш масканига эгалик қилувчи компаниянинг 100 фоиз улуши унга қайтарилганини маълум қилди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 640
- 155
- 40
- 16
- 4
- 3
- 3
- 1