Сурхондарёда 65 мингга яқин хонадон вақтинча газсиз қолади Эртага, 17 ноябрь куни соат 09:00 дан 16:00 гача Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бунга «Термиз» газ қувурида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабаб бўлмоқда. Газ таъминоти Термиз шаҳри, Термиз, Ангор ва Жарқўрғон туманларида тўхтатилади. Натижада 65 мингга яқин хонадон, 1400 га яқин йирик истеъмолчи ва 34 та метан заправка вақтинча газсиз қолади. @burgutuzb
- 32
- 21
- 9
- 7
- 4
- 3