🇨🇳 Хитойда «уйланмасангиз, пулингиз қайтарилади» тамойилидаги танишув хизмати ишга тушди Хитойда никоҳ қуришга ёрдам берувчи Liangpei AI стартапи ишга тушди. Хизматнинг ўзига хос жиҳати — фойдаланувчи 3 йил ичида турмуш қурмаса, обуна учун тўлаган пули қайтарилади. Йиллик обуна нархи 2 минг юанни ташкил қилади. Тизим бир вақтнинг ўзида фақат битта номзодни таклиф қилади. Бошқа инсон билан танишиш учун аввалги танишувни якунлаш керак. Рўйхатдан ўтишда ҳақиқий исмни кўрсатиш, сурат юклаш ва никоҳдан ўтмаганини тасдиқлаш талаб этилади. Янги фойдаланувчилар сунъий интеллект билан 20 дақиқалик суҳбатдан ўтади. Унда оила, таълим, иш, қизиқишлар, характер ва шахсий хоҳишлар ҳақидаги жавоблар асосида фойдаланувчининг батафсил профили тузилади ва унга мос жуфт танланади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 150
- 38
- 17
- 5
- 4
- 3