❗️Тошкентнинг учта туманида газ ўчирилади: чекловлар кечгача давом этади 🛠 Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 29 сентябрь куни Бектемир, Сергели ва Яшнобод туманларидаги айрим истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. 🔴 Бектемир тумани 📍 «Сувсоз» массиви — юқори босимли D-426 ер ости газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш. ⏰ 10:00–18:00 Газ таъминоти қуйидагиларда ўчирилади: • Мажунтол, Миришкор ва Роҳат МСГларидаги 10 та кўп қаватли уй ва 2213 та хусусий хонадонда; • 1 та АГНКС ва 24 та кичик ва ўрта бизнес корхонасида. 🔴 Сергели тумани 📍 Халқобод МСГ, Қўйлиқ-5 массиви — газ тақсимлаш пунктини алмаштириш. ⏰ 10:00–17:09 Газ таъминоти қуйидагиларда ўчирилади: • Халқобод, Маданият ва Соғдиёна МСГларидаги 28 та кўп қаватли ва 48 та хусусий хонадонда; • 12 та кичик ва ўрта бизнес корхонасида. 🔴 Яшнобод тумани 📍 Олмос МСГ — ўрта босимли D-114 ер усти газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш. ⏰ 10:00–18:00 Газ таъминоти қуйидагиларда ўчирилади: • Олмос ва Гўзал МСГларидаги 233 та хусусий ва 8 та кўп қаватли уйда; • 10 та кичик ва ўрта бизнес корхонасида. Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти қайта тикланади. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 44
- 3
- 2