Роналду шокда: ўғли бир ҳафтада 9 млн доллар ишлатди Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду тўнғич ўғлининг кредит картасидан фойдаланиб, бир ҳафта давомида 9 млн доллардан ортиқ маблағни қимматбаҳо буюмларга сарфлаганини аниқлагач, картани блоклаб, унинг ҳисобларига кириш имкониятини чеклаб қўйган. Португалиялик футболчи маълум муддат ўғлига ўз кредит картасидан фойдаланишга рухсат берган. Бироқ банк ҳисобварағидаги 1,8 млн долларлик транзакция Роналдунинг эътиборини тортган. Шундан сўнг, бошқа харажатлар ҳам текширилган. Айтилишича, ўғли бир ҳафта давомида суперкарлар ва турли қимматбаҳо буюмларга 9 млн доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Бироқ мазкур маълумотлар ҳозирча Криштиану Роналду ёки унинг вакиллари томонидан расман тасдиқланмаган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 191
- 102
- 24
- 23
- 15
- 9
- 3