Юқорига ўрмалаб чиқа оладиган кран. Бу 150 тонналик улкан машина энг баланд шамол генераторларини қуриш учун махсус ишлаб чиқилган. Кран устунни гидравлик қисқичлари билан қамраб олади ва уларни худди капалак қурти каби силжитиб, юқорига ўрмалайди. Бошқарув — ердан туриб масофадан амалга оширилади. Унинг ёрдамида баландлиги 390 метргача — худди 100 қаватли осмонўпар бинодек келадиган шамол генераторларини қуриш мумкин. Батафсил Gorizontда...
- 404
- 62
- 39
- 21
- 5
- 2
- 2