🇷🇺 Урушни Россия бошламади, аксинча, унга қарши уруш очилди — Путин - Дунё ўз тараққиётида ҳал қилувчи бурилиш нуқтасига етди; - Технологиялар инсоният учун улкан имкониятлар эшигини очади, бироқ айни пайтда жиддий хавф ҳам туғдиради; - Келгусида яна можаролар юзага келиши эҳтимоли юқори; - Сунъий интеллектнинг кенг тарқалиши шахсий ўзига хосликнинг йўқолишига ва барча учун «энг паст умумий мезон» (ёки бир хиллик) сценарийсига олиб келиши мумкинлигидан хавотирлар тобора кучаймоқда; - 1945 йилдан кейин ташкил этилган халқаро институтлар XXI асрнинг иккинчи чорагидаги глобал воқеликни акс эттирмайди; - Жаҳон сиёсатидаги барча тасаввур қилиб бўладиган ва бўлмайдиган тақиқлар (табулар) бузилмоқда; - Россия атайлаб шундай вазиятга солиндики, у ўзини қуроль кучи билан ҳимоя қилишга мажбур бўлди; - Агар яшашни истасак — ва ҳамма ҳам яшашни истайди — ундай бўлса, келинг, ҳамжиҳатликда яшайлик ва бунга эришиш йўлини биргаликда излайлик; - Биз ўта беқарор дунёда яшашга мажбур бўляпмиз; - Огоҳлантириб қўймоқчиманки, ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайдиган палланинг етиб келиши барча учун кутилмаган ҳолат бўлиши мумкин; - Инсонлар инстинкт, интуиция ҳамда дарҳол кўзга ташланмайдиган, аммо омон қолиш учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган қарорларни қабул қилиш қобилиятига эга. Батафсил Gorizontда...
- 279
- 201
- 139
- 48
- 28
- 10
- 10